БМТ эксперти: Ўзбекистонда икки миллионга яқин киши тўйиб овқат емайди
(last modified Wed, 18 Apr 2018 05:24:37 GMT )
апрел 18, 2018 10:24 Asia/Tashkent
  • тўйиб овқат емайди
    тўйиб овқат емайди

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik, Антон Курилкин. Икки миллионга яқин ўзбекистонликлар тўйиб овқатланмайди емайди, А витамини танқислиги эса болаларнинг 53%ида, катта ёшдагиларнинг 38%ида кузатилади, дейилади БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти баёнотида. Марказий Осиёдаги озиқ-овқат танқислиги муаммоси борасида Sputnik Ўзбекистон мухбири мақоласини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Очлик ортда

Марказий Осиёда бир неча миллионлаб киши тўйиб овқатланмайди ёки нотўғри овқатланишади. Вазият айниқса Тожикистонда ёмон — аҳолининг тахминан учдан бир қисми (2,6 миллион киши) тўйиб овқатланмайди. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистонда эса бу кўрсаткич — 1,9 миллион, 400 минг ва 300 мингни ташкил этади.

Фуқароларнинг тўйиб овқатланмаслиги ушбу давлатлар гарданига учун оғир юк бўлиб тушмоқда — одамлар кўп касал бўлишади, ёмон ва кам ишлашади, демак-ки камроқ пул топадилар.

Мисол учун, Тожикистонда ёши беш ёшгача бўлган тахминан 300 мингга яқин болаларда бўй ўсиши тўхташи ҳолати кузатилар экан — келажакда бу болаларда вазиятни ўнглаш имкони бўлмайди.

Яна бир бошқа масала — семизлик масаласи. Ўзбекистонда ушбу касалликдан аҳолининг 14,4%и азият чекади. БМТ экспертлари фикрига кўра, кўпроқ пул топа бошлаган ва оқибатда егуликка кўп пул сарфлаб, жисмоний фаолликни камайтирадиган одамлар бу касаликка чалинишга мойил экан.

Бошқа томондан, ахолинингсифатли ва саломатлик учун фойдали маҳсулотлар харидида тежайдиган камбағал қатлами ҳам ортиқча вазндан азият чекар экан. 

Марказий Осиё аҳолиси, шунингдек, таомларда витамин ва минерал моддалар етишмовчилигини бошдан кечиришади — ҳаттоки шароити нисбатан яхши Қозоғистондаги аксарият болаларда худди катталарда сингари А витамини танқислиги кузатилади. Ўзбекистонда ушбу витамин танқислиги катта ёшдаги аҳолининг 38,4%ида қайд этилган. Авитаминоз (а витаминининг етишмовчилиги) кўз оболочкасининг аста-секин бузилишига ва кўриш қобилиятида жиддий ёмонлашувларга олиб келади.

Аммо БМТ экспертлари хулосаларига кўра, озиқ-овқат соҳасида ривожланиш сўнгги ўн йилларда яхши томонга ўзгарган. Хусусан, 2005-2007 йилларда ўзбекистонликларнинг 12,4 фоизи тўйиб овқатланмаган бўлса, айни вақтда ушбу кўрсаткич фақатгина 6,3 %ни ташкил этади.

Келажакдаги хавфли омиллар

Очликка ва тўйиб овқат емасликка умуман олганда келажакда минтақада вазият ижтимоий ва табиат иқлими ўзгариши туфайли сезиларли ёмонлашиши мумкин.

Ёрлиқ