Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликлари кенгаймоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i32462-Ўзбекистон_ва_Қирғизистон_ҳамкорликлари_кенгаймоқда
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги биринчи қўшма инвестиция маркази очилди.
(last modified 2018-08-22T13:24:50+00:00 )
апрел 20, 2018 10:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликлари кенгаймоқда

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги биринчи қўшма инвестиция маркази очилди.

Қирғизистон хабар манбаларининг эълон қилишича, мазкур мамлакатлар ўртасида IMZO KG номли қўшма инвестиция марказининг очилиш маросими  пайшанба куни Ўш шаҳрида барпо этилди.

Ушбу марказнинг  таъсис этишдан мақсад Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасида дўстона муносабатларни янада яхшилаш, янги иш жойлар яратиш ҳамда иқтисодий ва ижтимоий шароитларни минтақада юксалтириш экани эълон қилинган.

Ўтган йиллар давомида ушбу республикалар ўртасида муносабатлар совуқлашган эди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида айрим чегарадош ҳудудларнинг йўли очилгани ушбу мамлакатлар алоқаларини қайтадан яхлишанишига замина яратмоқда.