Қозоғистон давлати ҳар доим Россиянинг ёнидадир
(last modified Tue, 15 May 2018 11:59:00 GMT )
май 15, 2018 16:59 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати
    Қозоғистон давлати

Россия ва Қозоғистон раҳбарлари норасмий учрашувида икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорликлари ва муносабатлари истиқболлари борасида суҳбатлашдилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия президенти Владимир Путин  Сочида бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши доирасида  икки мамлакат ўртасидаги иккитомонлама муносабатлари истиқболлари хусусида музокара қилишди.

Назарбоев бу учрашувда  Қозоғистон давлати Россия билан ижобий ва мустаҳкам ҳамкорликда бўлган саноқли мамлакатлардандир деб таъкидлдади.

У ўз сўзларида дедики,  икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий айирбошлаш ҳажми 16 миллиард долларга етган ва ҳар икки мамлакат ҳудудларида муштарак компаниялар фаолиятини йўлга қўйилиши  бу кўрсаткични янада ошишига замин яратади.

Қозоғистон президенти  Остона давлатини ҳар доим Россиянинг ёнида қолишини қўшимча қилди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам  айни ҳолда  турли соҳаларда ҳар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни тобора ривожланиб борётаганини баён этар экан,  Қозоғистон мамлакати Россия учун стратегик иттифоқчи эканлигини таъкидлади.

Путин  қўшимча қилиб айтдики,  ҳар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар ижобий томон ўзгариб, мувафаққиятли равишда ривожланмоқда, ўтган йили Россия ва Қозоғистон ўртасидаги савдо- иқтисодий айирбошлаш ҳажмини 30 фоийзга кўпайгани фикримизнинг далилидир деб қайд этди.

Ёрлиқ