Қозоғистонда йӯловчи поезднинг 8 та вагони ағдарилди
(last modified Mon, 18 Jun 2018 05:50:20 GMT )
июн 18, 2018 10:50 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда йӯловчи поезднинг 8 та вагони ағдарилди

Қозоғистон жанубида йўловчи поездининг рельслардан чиқишига йўлларнинг қийшайиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Республика Инвестициялар ва ривожланиш вазирлигининг Транспорт қўмитаси шу ҳақида хабар берди. 

Остона-Олмаота йўналишидаги поезднинг қулаши 17 июн куни маҳаллий вақт билан соат 13:25 да Жамбул вилоятининг Шу туманида рўй берган. ЙТҲ натижасида 1 ўсмир йигит ҳалок бўлган, 3 катта ёшли киши турли жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилган. Қолган йўловчилар Шу станциясига бошқа поездда жўнатилган. 

"Фавқулодда ҳолат машинист йўлларнинг қийшайганини кўриб, шошилинч тўхтатиш тугмасини босганидан кейин рўй берган", - дейилади Транспорт қўмитасининг Facebook'даги саҳифасида.

"Казахстан темир жолы" ("Қозоғистон темир йўллари") миллий компанияси ЙТҲ сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузди.