Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги авиарейслар сони кўпаяди
июн 21, 2018 11:54 Asia/Tashkent
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиарейслар сони кўпаяди, деб хабар беради Kazakhstan Today.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги авиарейслар сони кўпаяди, деб хабар беради Kazakhstan Today.
Ҳозирда Остона—Тошкент йўналишида ҳафтасига тўрттадан олтитагача рейс амалга оширилган бўлса, энди уларнинг сони ҳафтасига еттитадан ўнтага етади.
Қайд этилишича, икки мамлакат авиакомпаниялари умумий ҳисобда ҳафтасига 32 та рейсни амалга ошириш имкониятини қўлга киритган.