Тожикистон президенти ўз халқини Ўзбекистон билан дўстона ришталарни мустаҳкамлашга чақирди
(last modified Mon, 25 Jun 2018 13:48:52 GMT )
июн 25, 2018 18:48 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти ўз халқини Ўзбекистон билан дўстона ришталарни мустаҳкамлашга чақирди
    Тожикистон президенти ўз халқини Ўзбекистон билан дўстона ришталарни мустаҳкамлашга чақирди

Эмомали Раҳмон Ўзбекистон билан чегарадош бўлган туман фаоллари олдида қилган чиқишида ўзбеклар билан дўстлик ришталари ва бизнес алоқаларни мустаҳкамлашга даъват этар экан, Шаҳристонда тожиклар ва ўзбеклар тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаб келаётганини эслаб ўтди

Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Эмомали Раҳмон Ўзбекистон билан чегарадош бўлган туман фаоллари олдида қилган чиқишида ўзбеклар билан дўстлик ришталари ва бизнес алоқаларни мустаҳкамлашга даъват этар экан, Шаҳристонда тожиклар ва ўзбеклар тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаб келаётганини эслаб ўтди, деб хабар беради «Халқ сўзи».

«Сиз бизнинг дўстлигимиз кўп асрлик илдизларга эга эканлиги, унинг бошида тожик ва ўзбек халқлари фарзандлари Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий турганини эсда тутишингиз лозим»,— деди Тожикистон раҳбари.

Шунингдек, Тожикистон раҳбари тинчлик ва барқарорлик ҳукмронлик қилаётган, халқлари дўстлик ва қардошликда яшаётган давлатлар узлуксиз ривожланиши, уларнинг дунё бўйлаб нуфузи ошишини таъкидлади.

Ёрлиқ