Шошилинч хабар! Толибон Афғонистоннинг Тожикистонга чегарадош туманига ҳужум қилди
(last modified Fri, 29 Jun 2018 04:09:38 GMT )
июн 29, 2018 09:09 Asia/Tashkent
  • Шошилинч хабар!  Толибон Афғонистоннинг Тожикистонга чегарадош туманига ҳужум қилди

Толибон ҳаракати Афғонистоннинг Тожикистонга бевосита чегарадош туманига ҳужум қилган, бир полиция назорат нуқтасини буткул босиб олган, ўндан ортиқ полициячини ўлдирган.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрта тонгда Чаҳоб туманининг чекка ҳудудларидан бирида юз берган.

Ҳужум ортидан ўнга яқин полиция ходимининг бедарак кетгани ҳам маълум бўлган.

Расмий хабарларга кўра, назорат нуқтасини толиблардан тозалаш учун сатҳга қўшимча мадад кучлари юборилган, орада жангларнинг давом этаётганига оид хабарлар ҳам олинган.

Аммо сатҳга бориш ва кириш имконсиз экани боис, шу соатларда ҳам ҳануз у ерда нималар бўлаётгани маълум эмас.

Аммо маҳаллий қўмондонлардан бирининг  айтишича, бедарак кетган полиция ходимларининг сони беш нафар бўлган, улардан тўрттаси соғ-омон топилган ва фақат бир полиция ходимининг тақдири ҳануз мавҳумлигича қолмоқда.

Афғонистон Толибон ҳаракати воизи Забиуллоҳ Мужоҳиднинг ўз твитида иддао қилишича эса, Чаҳобда тўртта полиция назорат нуқтасини босиб олишган".

Ёрлиқ