Сурияда Қирғизистоннинг юзлаб фуқаролари ҳалок бўлган
(last modified Fri, 29 Jun 2018 13:19:29 GMT )
июн 29, 2018 18:19 Asia/Tashkent
  • Сурияда Қирғизистоннинг юзлаб фуқаролари ҳалок бўлган
    Сурияда Қирғизистоннинг юзлаб фуқаролари ҳалок бўлган

Қирғизистон хавфсизлик ишлари бўйича расмийси 150 нафар Қирғизистон фуқаросининг Суриядаги тўқнашувларда террорчи гуруҳлар сафида туриб жанг қилиб ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қирғизистон миллий хавфсизлик комитетининг терроризмга қарши кураш маркази раисининг ўринбосари Канжарбек Бакиев

Қирғизистон парламентининг пайшанба кунги йиғилишида чиқиш қилиб шундай маълум қилдики, 850 нафар мамлакат фуқароси Сурияга боришган. Улардан 150 нафари ўтган йиллар мобайнида Сурияда бўлиб ўтган жангларда ўлдирилган. 

Қирғизистон хавфсизлик расмийсига кўра, ушбу 850 нафар қирғиз фуқароси террорчилар сафида туриб жанг қилиш мақсадида Сурияга боришган. Шу боис, мазкур қирғиз фуқаролари бўйича жиноят иши қўзғатилган. 

Қирғизистон давлати бундан олдинроқ 600 нафардан кўпроқ қирғиз фуқароларининг Суриядаги урушларда иштирок этаётгани ва улардан 70 нафарининг ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди.    

Ёрлиқ