Афғонистондаги НАТО кучлари матбуот котиби хорижлик ҳарбийлар коллонасига ҳужум уюштирилганлигини эътироф этди
(last modified Tue, 03 Jul 2018 13:55:53 GMT )
июл 03, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги НАТО кучлари матбуот котиби хорижлик ҳарбийлар коллонасига ҳужум уюштирилганлигини эътироф этди

Афғонистондаги НАТО кучлари матбуот котибларидан бири Лугар вилоятида хорижлик ҳарбийлар коллонасига ҳужум уюштирилганлигини эътироф этди

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра НАТО матбуот котиби Мартин Даниел бу ҳужум Лугар вилоятининг маркази Пули Алам шаҳарчасида амалга оширилгани ҳақида маълум қилди.

Аммо Толибон гуруҳи бундан олдин Пули Алам шаҳарчасида хорижлик ҳарбий кучлар коллонасига ҳужум уюштиришгани, ҳужум натижасида 5 нафар америкалик ҳарбий ӯлдирилгани, бир неча нафари мажруҳ қилингани, шунингдек иккита жанговар зирҳли машина йӯқ қилингани ҳақида баёнот берган эди.

Лугар вилояти политсиясининг матбуот котиби Шопур Аҳмадзай эса Пули Алам минтақасида хорижий ҳарбий кучлар коллонасига қилинган ҳужумда бир аёл ва бир бола ӯлдирилганини маълум қилди.

Эслатиб ӯтамиз: эндиликда Афғонистонда терроризмга қарши кураш ниқоби остида 19 минг хорижлик ҳарбийлар мавжуд бӯлиб, уларнинг 16 минг нафардан кӯпроғи америкаликлардир. 

Ёрлиқ