Тожикистонда альпинистлар ўтирган вертолёт қаттиқ қўнишни амалга оширди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i36946-Тожикистонда_альпинистлар_ўтирган_вертолёт_қаттиқ_қўнишни_амалга_оширди
Кеча, 12 август куни Исмоил Сомоний чўққисига кўтарилган альпинистларни ортга қайтаришда ҳалокат юз берган. Ми-8 вертолёти Фортамбек лагерида қаттиқ қўнишни амалга оширган.
(last modified 2018-08-22T17:56:23+00:00 )
август 13, 2018 12:15 Asia/Tashkent
  • вертолёт қаттиқ қўниш
    вертолёт қаттиқ қўниш

Кеча, 12 август куни Исмоил Сомоний чўққисига кўтарилган альпинистларни ортга қайтаришда ҳалокат юз берган. Ми-8 вертолёти Фортамбек лагерида қаттиқ қўнишни амалга оширган.

Қўниш вақтида ҳаво лайнери бортида 13 нафар альпинист ва 3 нафар экипаж аъзолари бўлган. Воқеа 16:30 да юз берган. Таъкидланишича, альпинистлар Россия, Беларусь ва Испания фуқаролари бўлган.

Ҳалокатда қурбон бўлган ва жароҳатланганлар бор. Бугун тонгда иккита вертолёт қутқарувчилар ва дори-дармонлар билан Фортамбек лагерига юборилган. 

Маълумот учун, Исмоил Сомоний чўққисининг энг юқори нуқтаси – 7495 метр.