август 27, 2018 16:56 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва Тожикистон чегараси бомбардимон қилинди
    Афғонистон ва Тожикистон чегараси бомбардимон қилинди

Афғонистон шимолидаги Тахор вилояти маҳаллий полиция матбуот котиби Афғонистон билан Тожикистон чегарасидаги минтақада Тожикистон ёки Россия қирувчи самолёти бомбардимон қилгани ҳақида хабар берди.

Ройтерз ахборот агентлигининг Кобулдан хабар қилишича, Халил Асир бугун душанба кунги чиқишида шундай айтдики, Афғонистон билан Тожикистон чегарсида Толибон гуруҳи аъзолари билан тожик чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувдан сўнг, ушбу бомбардимон ҳаракати амалга оширилди. 

Лекин, Спутник агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ва Тожикистон ҳарбий самолётлари Афғонистон шимолига зарба бермаган, деб хабар қилмоқда икки мамлакатнинг таалуқли муассасалари.

Бироз олдин айрим хорижий ОАВларда бир гуруҳ жангарилар Хамадони аҳоли пункти яқинида, чегара ичига киришга муваффақ бўлгани ва икки нафар ўрмончини ўлдиргани ва бир кишини ярадор қилгани ҳамда бунга жавобан Россия ва Тожкистон Афғонистон шимолига авиация зарбаси бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Тожикистон Мудофаа вазирлигининг айтишича, Тожикистоннинг Афғонистон ҳудудида ҳаво ҳужумини амалга оширмаган. Тожикистон бошқа давлат ҳудудига ҳаво ҳужумини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмаслиги, агар шундай ҳолат юз берадиган бўлса, аввал бу масалани  Коллектив Хавфсизлик Ташкилоти кўриб чиқиши билдирилган.

Ўз навбатида Россия Мудофаа вазирлиги ҳам ушбу хабарларни рад этди. Унга кўра, "Reuters" агентлиги томонидан Россия самолётлари Толибон жангариларига зарба бергани ҳақида тарқатилган хабарлар – ҳақиқатга зид. Россия Тожикистон ва Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий вазифаларни амалга оширмаган”, - дейилган хабарда.

Ёрлиқ