Тожикистонда хавфсизлик хизмати қайта ташкил этилди
Имомали Раҳмон хавфсизлик тўғрисидаги қонунни ўзгартириб, янги хавфсизлик ташкилотини Тожикистон республикаси президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котибиятининг назорати остида ташкил этди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон хавфсизлик тўғрисидаги қонунни ўзгартириб, янги хавфсизлик ташкилотини Тожикистон республикаси президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котибиятининг назорати остида ташкил этди.
Тасним ахборот агентлигининг чоршанба кунги хабарига кўра, Тожикистон миллий хавфсизлик кенгаши котибиятининг иш тартиби ва қоидалари, бевосита Тожикистон президенти томонидан ва ижроия идоралари таклифига биноан тасдиқланади.
Айни пайтда, Тожикистон президентининг қизи Озода Раҳмон Тожикистон президенти институтининг ижроия аппарати бошлиғи вазифасини эгаллаган.