Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини кескин оширди
(last modified Tue, 04 Sep 2018 04:38:52 GMT )
сентябр 04, 2018 09:38 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини кескин оширди
    Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини кескин оширди

2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорти ҳажмини қарийб тўрт баробар оширди, деб хабар бермоқда Asia-Plus.

Чунончи, жорий йилнинг июлида қўшни мамлакатдан 417 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган. Бунгача Ўзбекистонга ҳар ойда 110—120 миллион киловатт-соат экспорт қилинарди.

Тожикистон Ўзбекистонга электр токи етказиб беришни шу йилнинг апрелида тўққиз йиллик танаффусдан кейин қайта тиклади.

Йил охиригача Тожикистондан камида 1,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси экспорт қилиниши кутилмоқда.

Икки мамлакат электроэнергетика компаниялари ўртасида эришилган келишувларга кўра, ёзги даврда Ўзбекистон Тожикистон электр энергиясини бир киловатти учун икки сент, қишда — 2,5 сент нархда сотиб олади.

Ёрлиқ