ИШИД террорчилик гуруҳи Марказий Осиё учун таҳдид ҳисобланади
(last modified Mon, 24 Sep 2018 08:38:15 GMT )
сентябр 24, 2018 13:38 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳи Марказий Осиё учун таҳдид ҳисобланади
    ИШИД террорчилик гуруҳи Марказий Осиё учун таҳдид ҳисобланади

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Марказий Осиё минтақасида ИШИД террорчилик гуруҳининг йирик халифалик деб аталаётган режаси ҳақида огоҳлантирди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, генерал Анатолий Сидоров ахборот анжуманидаги чиқишида келгусида "Жангчи биродарлар-2018" ҳарбий машғулотларининг ўтказилишига эътибор қаратиб шундай айтдики, Марказий Осиё кўплаб кескин вазиятларга жумладан Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳининг фаолиятларининг янада шиддатли тус олишига дуч келган. 

Генерал Сидировга кўра, Афғонистон эндиликда ушбу террорчилик гуруҳининг паноҳгоҳига айланди. ИШИД террорчилик гуруҳи Марказий Осиё республикалари фуқароларини жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини жалб этиш билан, Афғонистонда ИШИД террорчиларини тайёргарликдан ўтказиш учун муҳим марказ сифатида фойдаланмоқчи. 

ИШИД террорчилик гуруҳи йирик халифалик деб номланган лойиҳани амалга ошириш учун Марказий Осиё ва Осиёнинг жануб шарқидаги минтақаларни нишонга олган. 

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Анатолий Сидоров ахборот анжуманидаги чиқишида келгусида "Жангчи биродарлар -2018" ҳарбий машғулотларининг ўтказилишидан кўзланган мақсадини,

Афғонистон шимолида ИШИД террорчилик гуруҳининг тажовузкорлик ҳаракатларининг янада шиддатли тус олганлиги ва уларнинг ҳужумларини бартараф этиш ҳамда уларга қарши курашиш учун ўтказилади. 

Ёрлиқ