2019 йилда МДҲга Туркманистон раислик қиладиган бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i38040-2019_йилда_МДҲга_Туркманистон_раислик_қиладиган_бўлди
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари музокараларни кенг доирада давом эттирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
(last modified 2025-10-05T12:37:25+00:00 )
сентябр 28, 2018 16:07 Asia/Tashkent
  • 2019 йилда МДҲга Туркманистон раислик қиладиган бўлди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари музокараларни кенг доирада давом эттирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Унда турли соҳаларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашилди. 

Мажлис якунида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг 1948 йил 10 декабрдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан баёноти, Космосни тадқиқ этиш ва тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида МДҲ конвенцияси, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича асосий тадбирлар режаси, 2019-2023 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар давлатлараро дастури, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, 2021 йилни МДҲда архитектура ва шаҳарсозлик йили деб эълон қилиш ҳақидаги келишув ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. 

2019 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига Туркманистон раислик қиладиган бўлди.