Тожикистон алюминий ширкатининг юк машиналари Туркманистон чегарасидан ўтказилмаяпти
(last modified Tue, 02 Oct 2018 14:46:55 GMT )
октябр 02, 2018 19:46 Asia/Tashkent
  • Тожикистон алюминий ширкатининг юк машиналари Туркманистон чегарасидан ўтказилмаяпти
    Тожикистон алюминий ширкатининг юк машиналари Туркманистон чегарасидан ўтказилмаяпти

Туркманистон чегарасида Тожикистон юк машиналари билан бирга Тожикистон алюминий заводининг автомашиналари ҳам ўтказилмаяпти 

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Тожик алюминий ширкати расмийсининг маълум қилишича, бир ойдан бери ушбу ширкатнинг автомашиналари ва юк ташувчи машиналари  Туркманистоннинг Ашхабод чегарасида ушлаб қолинган. 

Бундан олдинроқ ҳам Тожикистоннинг юк машиналари Туркманистон чегарсидан ўтказилмаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Туркманистон чегарасида Тожикистон юклари билан боғлиқ вазият ўзгаришсиз қолмоқда: туркманистонлик божхоначилар Тожикистон учун мўлжалланган ёки Тожикистондан экспорт қилинган юкларни ўз ҳудудига ўтказмаяпти. 

Тожикистон юклари бўлган машиналар Туркманистон-Эрон ва Туркманистон-Ўзбекистон чегарасида август охиридан бери турибди.

«Вазият ўзгармади, юклар Туркманистон билан чегарада турибди, улардан баъзилари эса Озарбойжон чегараси томон ҳаракатланмоқда, бу Тожикистонга Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали етиб олиш учун қилинмоқда», - дея хабар беришган Тожикистон Транспорт вазирлигидан.

Аввалроқ, Тожикистон Транспорт вазирлиги юк машиналар ҳайдовчиларига муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия қилди: Бокуга бориш, у ердан Каспий денгизи орқали паромда Қозоғистоннинг Ақтау портига йўл олиш ва Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон орқали Тожикистонга бориш.

Ёрлиқ