октябр 10, 2018 11:03 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёнинг иқтисодий ўсиши пасайди
    Марказий Осиёнинг иқтисодий ўсиши пасайди

Халқаро валюта жамғармасининг хабарига кўра, Марказий Осиё республикаларининг иқтисодий ўсиши ўтган йилга нисбатан камайган

Халқаро валюта жамғармаси томонидан йиллик ҳисобот тақдим этилди. Унга кўра, Марказий Осиё ва Кавказ минтақалари хусусий сектордаги ўсиш кўрсаткичлари яхши натижаларга эгадир. Аммо, 2018 йилдаги иқтисодий ўсиш натижалари пастлашгани маълум бўлди. 

Халқаро валюта жамғармаси 2019 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш прогнозини 5 фоизлик даражада сақлаб қолди. Бу ҳақда жаҳон иқтисодиётининг октябрь ойи таҳлилида айтилади.

Апрель ойи прогнозида Халқаро валюта жамғармаси республика иқтисодиёти 2018 йилда 5 фоизга, 2019 йилда ҳам шунча фоизга ўсиши ҳақида ёзган эди. Прогноз ўзгаргани йўқ.

МДҲ мамлакатлари иқтисодиётида 2018 йилда ХВЖ 2,3 фоиз, 2019 йилда эса 2,4 фоизлик ўсишни кутмоқда. Россияни ҳисобга олинмаганда, жорий йилда МДҲ мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 3,9 фоизлик даражада ўсади, аввалроқ 3,6 фоизга ўсиши кутилган эди, 2019 йилда - 3,6 фоиз (0,1 фоиз пунктига пасайиш).

Жаҳон банкининг баҳолашича, 2018-2019 йилларда жаҳон иқтисодиёти ўсиши, аксинча, паст бўлади - 3,9% ўрнига йиллик 3,7%.

Прогнознинг пасайиши шаклланаётган бозорлар ва ривожланаётган мамлакатларга тегишли бўлди: 2018 йилда ЯИМ ўсиши 4,7 фоизни ташкил этади (илгари 4,9 фоизга баҳоланганди), 2019 йилда - 5,1 фоиз ўрнига 4,7 фоиз.

Ривожланган мамлакатларда ЯИМ ўсиши прогнози 2018 йилда ўзгаришсиз қолди - 2,4%, 2019 йилда прогноз 0,1%га камайди - 2,1%.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХВЖ Ўзбекистонга алоҳида банкларни хусусийлаштиришни тавсия қилганди. 

Ёрлиқ