Диққат!  Афғонистонда 50 мингдан ортиқ террорчи мавжуд
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i39083-Диққат!_Афғонистонда_50_мингдан_ортиқ_террорчи_мавжуд
Бугунги куда Афғонистон ҳудудида 21 та террорчилик ташкилоти фаолият кўрсатмоқда.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
октябр 26, 2018 13:05 Asia/Tashkent
  • Диққат!  Афғонистонда 50 мингдан ортиқ террорчи  мавжуд

Бугунги куда Афғонистон ҳудудида 21 та террорчилик ташкилоти фаолият кўрсатмоқда.

 Бугунги куда Афғонистон ҳудудида 21 та террорчилик ташкилотига аъзо бўлган 50 мингдан ортиқ жангарилар фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Пекинда ўтказилаётган Сяншан хавфсизлик масалалари бўйича халқаро форумда Афғонистон мудофаа вазири Хилалуддин Хилол сўзларига кўра, Афғонистон тақиқланган ташкилот вакиллари учун “марказий жанг майдони”га айланди. Улар ҳудудда таъсир кўрсатиш учун кураш олиб боришмоқда. Жангарилар орасида – 8 мингдан ортиқ халқаро террорчилар мавжуд.

Энг йирик террорчилик гуруҳи “Толибон” ҳаракати бўлиб қолмоқда. Унинг жангарилар сони 38 минг кишини ташкил қилади. Шу билан бирга мамлакатда ИШИД ўз таъсирини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.

Сяншан форуми Пекинда 24-26 октябрь кунлари саккизинчи марта ўтказилмоқда.