Ўзбекистон Сув Хўжалиги вазири Роғун ГЭСининг ишга туширилишини кузатади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i39691-Ўзбекистон_Сув_Хўжалиги_вазири_Роғун_ГЭСининг_ишга_туширилишини_кузатади
Ўзбекистон Сув Хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 16 ноябрь куни Тожикистонга бориб, Роғун ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилишини шахсан кузатади
(last modified 2025-09-08T11:31:21+00:00 )
ноябр 12, 2018 12:33 Asia/Tashkent
  • сув хўжалиги вазири
    сув хўжалиги вазири

Ўзбекистон Сув Хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 16 ноябрь куни Тожикистонга бориб, Роғун ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилишини шахсан кузатади

Ўзбекистон ҳукумати аъзоси Роғун ГЭСи қурилиш майдонига Тожикистон ҳукумати таклифи билан келмоқда.

Тожикистон Роғун ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилиши маросимида қатнашиш учун Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматларига ҳам таклифномалар йўллаган.

Маросимга, шунингдек, қўшни давлатлар, хусусан, CASA-1000 лойиҳаси иштирокчилари, халқаро ташкилотлар, чет эл дипломатик ваколатхоналари, матбуот, шу жумладан, 30 та етакчи хорижий ОАВлар вакиллари таклиф этилган.