Тожикистонда экстремистик гуруҳ аъзолари устидан ҳукм ўқилди
(last modified Thu, 22 Nov 2018 15:08:12 GMT )
ноябр 22, 2018 20:08 Asia/Tashkent
  • экстремистик гуруҳ
    экстремистик гуруҳ

Тожикистоннинг Суғд вилояти Хўжанд шаҳри суди ҳукми асосида Салафия экстремистик оқимининг бир нечта аъзолари озодликдан маҳрум этилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, мазкур делони кўриб чиққан судя Эраж Ализода Салафи экстремистик оқимига аъзо бўлганликда айбланган 8 нафар суд муҳокамасидан кеийн қамоққа олинди деб эълон қилди.

Судя Ализода шунингдек 18 яшар Комрон Нажмуддинов ва 21 яшар Абдуназар Назаров  6 йилга ва Хўжанд университети талабалари бўлган бошқа айбланувчилар ўз вақтида органларни хабардор қилмагани учун 6 ойга озодликдан маҳрум этилди деб таъкидлади.

Тожикистон олий суди ҳозирги кунга қадар, 2010 ва 2014 йилларда салафия гуруҳини экстремистик гуруҳ эканлигини эълон қилиб,  мамлакптда бу гуруҳ фаолиятини тақиқлаган.