Қирғизистон ва Тожикистон гиёҳванд моддалар кантрабандасига қарши курашиш учун келишувга келди.
(last modified Sun, 02 Dec 2018 07:13:10 GMT )
декабр 02, 2018 12:13 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Тожикистон гиёҳванд моддалар кантрабандасига қарши курашиш учун келишувга келди.

Тожикистон гиёҳванд моддалар кантрабандасига қарши курашиш идораси ва Қирғизистон ички ишлар вазирлиги гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш билан қарши кураш олиб бориш шартномасини имзолади.

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига юқори мартабали ҳайат раҳбари унвонида сафар қилган Қирғизистон ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев Тожикистон гиёҳванд моддалар кантрабандасини назорат қилувчи идоранинг бошлиғи Шерхон Салимзода билан учрашиб музокара олиб борди. 

Қашшоқликнинг кенгайиши ва кўпайиши, турли гиёҳванд моддалар, айниқса химиявий гиёҳванд моддаларни истеъмол этувчилар сонининг кўпайиши, ишсизлик мизонининг ортиши, фоҳишагарлик ва юқумли касалликларнинг тарқалиши ижтимоий муаммолар жумласидан ҳисобланадиким, ўтган ўнйиллик давомида Марказий Осиё раҳбарларининг олиб борган нотуғри сиёсатлари натижасида ушбу мамлакатлар халқини қийинчиликларга юзмаюз этди. 

Марказий Осиё мамлакатларида гиёҳванд моддаларнинг кенгайишига қарамай Марказий Осиё республикаларининг айрим расмийлари ўз мамлакатларида гиёҳванд моддалар истеъмолининг камайиши ҳақида хабар беришади. 

Масалан: Тожикистон гиёҳванд моддаларга қарши курашиш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Самад Зафар Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманда, Тожикистонда ҳозирги кунда 7 минг 102 нафар наркаман бор ва бу мизон ўтган йилга қараганда камайган деб айтди. Бу расмийнинг айтишича, Тожикистон пойтахтида 2 минг 690 нафар наркаман ҳаёт кечиради ва 107 нафарини эса аёллар ташкил этади. 

Шак-шубҳасиз, қуролланган жараён, яъни ИШИД террористик гуруҳи ва ваҳобизм оқимининг кенгайиши билан курашиш қаторида Кавказ ва Марказий Осиё республикалари гиёҳванд моддаларга қарши кураш олиб бориш заминида ҳам муштарак фаолият олиб боришни ишчи дастурларига киритишлари лозим.Чунки ИШИД террористик гуруҳи ва ваҳобизм жараёни нуқтаи назаридан ғарбий мамлакатларга гиёҳванд моддаларни етказиб бериш савоб иш деб талқин этилади ва ухровий ажр-мукофотга эга. 

Гиёҳванд моддаларни транзит қилиш йўлида жойлашган мамлакатлар, айниқса Марказий Осиё республикаларида наркаманлик мизонининг кенгайиши ушбу мамлакатларнинг муштарак муаммолари ва катта қийинчиликлари ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам наркаманликни бартараф этиш ва гиёҳванд моддаларни кантрабандаси билан қарши курашиш учун минтақа мамлакатларининг ҳамкорлик қилишлари зарурий иш саналади. Экспетрларга кўра, гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилишдан келиб чиқадиган мушкулотларни ҳал қилиш минтақа мамлакатларининг ўзаро ҳамкорликларисиз ҳал бўлмайди.