Қозоғистонлик аёлнинг номида 223 та автомобиль бор экан
(last modified Wed, 05 Dec 2018 16:22:55 GMT )
декабр 05, 2018 21:22 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонлик аёлнинг номида 223 та автомобиль бор экан

Қозоғистон пойтахти Астанада яшайдиган аёлининг номида 223 та автомобиль борлиги аниқланди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, аёлнинг тўланмаган солиқлардан қарздорлиги аниқланган. Шундан сўнг унинг ҳисоб рақамлари ва карталари музлатилган. Номида 223 та автомобиль борлигини эса, аёл суд ижрочиларидан билган.

Қозоғистонлик депутат Шакир Хахазовга кўра, мамлакатда минглаб одамлар ўз номига нималар расмийлаштирилганидан бехабар. Депутат молия вазиридан вазиятга зудлик билан аралашиб, мазкур муаммога ечим топишга чақирди. Шакир Хахазов Қозоғистон солиқ тўловчилар базасида йўл қўйиладиган қўпол хатолар учун ҳеч ким жавобга тортилмаслигидан ҳам норозилигини билдирган.