"Тожик айр" авиакомпанияси айрим йўналишлардаги парвозларини тўхтатади
Тожикистон миллий авиакомпанияси " Тожик айр" айрим йўналишлардаги парвозларини тўхтатиши ҳақида хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси, савдо- иқтисодий ва тижорат сабаблари туфайли, 2019 йилнинг январь ойидаги парвозларида айрим ӯзгаришлар киритиши ва бу дастур доирасида баъзи йўналишлардаги парвозларини тўхтатишини таъкидлади.
"Тожик айр" маълумотномасида тўхтатилган айрим йўналишлардаги парвозларни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишини маълум қилган, аммо қачон ушбу қарорини ижро этиши хусусида аниқ хабар бермаган.
Айтиш керакки Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси ҳафта ичида Россиянининг Москва, Санкт -Петербург, Екатеренбург, Сургут ва Новосибирск, шунингдек бошқа мамлакталар, хусусан Теҳрон йўналишларида ҳам парвозларни амалга оширарди.
Тожикистон президенти сўнгги чиқишида, "Тожик айр" фаолиятини танқид қилди.