Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда
(last modified Thu, 08 Sep 2016 07:15:20 GMT )
сентябр 08, 2016 12:15 Asia/Tashkent
  •  Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда

Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда

Қозоғистон бош вазири Карим Масимов 9 сентябрь куни истеъфога чиқиши кутилмоқда. Кун уз сайтига кўра, бу ҳақда  РИА Новости-Казахстан нашри вазият билан таниш бўлган манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

"Ҳукумат истеъфо бериши кутилмоқда. Карим Масимов 9 сентябрь кунги йиғилишда истеъфосини маълум қилиши мумкин", деган манба.

Масимов биринчи марта 2007 йилда Вазирлар Маҳкамасига раҳбар бўлган ва бу лавозимда 2012 йилгача ишлаганди.

У 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистон президенти маъмуриятини бошқарган, 2014 йилнинг апрелида иккинчи марта мамлакат бош вазирига айланганди.

9 сентябрь куни Қозоғистонда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев иштирокида ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтади.

Ёрлиқ