Душанбе МДҲ чегара кучлари раислари йиғилишига мезбонлик қилади
(last modified Wed, 16 Jan 2019 14:19:42 GMT )
Январ 16, 2019 19:19 Asia/Tashkent
  • МДҲ
    МДҲ

МДҲга аъзо давлатлар чегара кучлари идоралари раисларининг минтақавий йиғилиши жорий йилнинг 26 февралида Тожикистонда бўлиб ўтади.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар чегара идоралари йиғилишида Марказий Осиё, Россия шунингдек  Афғонистон Ички ишлар вазирлиги чегара полицияси вакиллари ҳам қатнашадилар.

Йиғилишда  минтақанинг ҳозирги вазиятини кўриб чиқиш ҳамда Афғонистон ҳудудларида келиб чиқишининг эҳтиомли бўлган таҳдидларга қарши кураш масалалари муҳокама қилинади.

Мазкур йиғилиш билан бир вақтда "Муҳожиратдан келиб чиққан МДҲга аъзо мамлакталар ташқи чегараларидаги хавфсизлик таҳдидлар" унвон остидаги илмий-амалий конференция ўтказилиши кутилмоқда.

Ёрлиқ