Ишонасизми?! Афғонистонлик нашафурушлар Тожикистон фуқаросини ӯғирлаб кетишди
(last modified Sun, 20 Jan 2019 08:38:54 GMT )
Январ 20, 2019 13:38 Asia/Tashkent
  • Ишонасизми?! Афғонистонлик нашафурушлар Тожикистон фуқаросини ӯғирлаб кетишди

Афғонистонлик наркотик моддалар сотувчилари тожикистонлик чўпон Тўрахон Нурматовни озод қилиш учун 40 минг доллар талаб қилишмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон, “ТожикТА” хабарига асосан.

Афғонистонлик наркотик сотвучилар ўғирлаб кетилган Тожикистон фуқароси учун 40 минг доллар талаб қилмоқда.  

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги йўқолиб қолган фуқаро Т. Нурматовни қидириш ишлари ҳозирча муваффақиятга олиб келмаганини ва айни дамда ушбу муаммони ҳал қилишда Афғонистон чегара қўшинлари ёрдам беришга уринаётгани таъкидлашди.

Хабарда айтилишига кўра, Т. Нурматов Мишкорон қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида чўпон бўлиб ишлаган. Бироз олдин у фуқаро наркотик моддалари контрабандасида айбланиб қамалган, унинг ёнидан топилган наркотик моддалар эса мусодара қилинган.  

Шундан сўнг афғонистонлик нашафурушлар ўзларининг йўқолган “товар”и эвазига айбсиз чўпонни ўғирлаб кетишган. Айни дамда Тожикистон фуқароси Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида соғ-омон сақланаётгани айтилган.