Назарбоевнинг қизи Қозоғистон Сенати спикери этиб сайланган
(last modified Wed, 20 Mar 2019 09:53:32 GMT )
март 20, 2019 14:53 Asia/Tashkent
  • Назарбоевнинг қизи Қозоғистон Сенати спикери этиб сайланган

Бугун Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма йиғилишида Дарига Назарбоева Сенат спикери этиб сайланди.

Яширин овоз бериш жараёнида 44 нафар сенатор иштирок этди. Уларнинг барчаси номзодни қўллаб-қувватлади.

Дарига Назарбоева 1963 йилда туғилган. Москва давлат университети ва Қозоқ давлат университетини тамомлаган. У охирги пайтда Сенат халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасини бошқараётганди.

Маълумот учун, Дарига Назарбоева Қозоғистон президенти лавозимини эгаллаган Қосим-Жўмарт Токаев ўрнига спикер этиб сайланди.

Ёрлиқ