МТС компанияси Туркманистондан 1,5 миллиард доллар товон талаб қилмоқда
Россиянинг телефон компанияси Туркманистон томонидан хорижий инвесторлар ҳуқуқини бузилгани туфайли Ашхободдан бир ярим миллиард доллар товон талаб қилди.
Россиянинг телефон компаниясининг оператори МТС Туркманистон устидан инвестиция соҳасидаги муммоларни кўриб чиқадиган Халқаро ташкилотга шикоят қилди.
Олдинроқ Россиянинг ушбу компанияси 750 миллион доллар талаб қилганди, аммо айни ҳолда МТС 1,5 миллирад доллар товон сўрамоқда.
Мазкур компания раҳбарларига кўра, Туркманистон давлати, 2009 -чи йилда имзоланган Ашхобод ва Москва ўртасидаги келишувни бузиб, хорижий инвесторлар ҳуқуқларга ҳам риоя этмаган.
Эслатиб ўтамиз, МТС компанияси фаолияти 2017 -чи йилда Туркманистонда тўхтатилгади. Уша пайтда бу компания 1,7 миллион абонентга эга эди.