Қозоғистонда Назарбоев мухолифлари митинг ўтказдилар
Қозоғистоннинг собиқ президентига мухолиф гуруҳлар мамлакатнинг Алмати ва Нурсултон шаҳарларида кўча намойишлар ўтказишди.
ИРНА ахборот агентлигнинг кечанги хабарига кўра, эътирозчилар Қозоғистонда ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловларни бойкот қилишни сўрадилар.
Митинглар Қозоғистон давлатининг мухолифат раиси Аблязов даъвати билан Алмати ва Нурсултон шаҳарларида бўлиб ўтган.
Аблязов Қозоғистоннинг БИ ТИ ЭЙ банкининг собиқ раиси эди ва давлат томонидан пул ювиш ва коррупцияда айбланганидан кейин бир неч йил олдин Францияга қочиб кетди.
Кечанги митингларда бир гуруҳ эътирозчилар қўлга олингани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 30 йил ҳукмронликдан кейин март ойининг 19 куни ҳукуматдан истеъфо беришини эълон этди.