Душанбеда Ўзбекистон Президенти ва Тожикистон Президенти ўртасида учрашув бўлиб ўтди
(last modified Sat, 15 Jun 2019 04:33:25 GMT )
июн 15, 2019 09:33 Asia/Tashkent
  • Душанбеда Ўзбекистон Президенти ва Тожикистон Президенти ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига етиб келгач, Миллат саройида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб, тобора мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Ўзаро сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли стратегик шериклик тамойиллари амалда рўёбга чиқарилаётгани қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, қўшма кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари илгари сурилмоқда. Ҳудудлар даражасида фаол мулоқот йўлга қўйилган.

Учрашувда қардош мамлакатлар ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президентига ОҲИЧК саммити доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ўтишини тилади.