Қозоғистонда бўлиб ўтган минтингларда қўлга олинганлар сони 4 минг нафарга етди
Қозоғистон ички ишлар вазири мамлакат президентлик сайловларидан олдин ва кейин ўтказилган кўча -намойишлар жараёнида қўлга олинган эътирозчилар сонини 4 минг нафарга етганини хабар қилди.
Қозоғистон ички ишлар вазири Эрлан Турғунбаев мамлакат президенти сайловида жараёнидан олдин ва кейин қўлга олинган эътирозчилар сонини 4 минг нафарга етганини тасдиқлаб, бу шахслардан фақат етти юз нафари бир неча кун ҳибсга олинди деб айтди.
Эслатиб ўтамиз қозоғистонлик эътирозчилар мамлакатда ўтказилган муддатдан илгари президентлик сайловларни ноқонуний ва нодемократик дея баҳолашмоқда.
Қозоқ эътирозчилари шунингдек, 10 июнь куни ўткзилган президент сайловида Қосим Жомарт Токаев фақат 6 та номаълум ва ҳеч ким танимайдиган номзодлар билан рақобат қилган деб эълон этишмоқда.
Токаев Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев истеъфосидан олдин мамлакат сенати мажлиси раиси эди ва Назарбоев истеъфо берганидан кейин уни президентлик лавозимининг кафили сифатида таништирди.