Англияда Назарбоев наверасининг қилмишлари юзасидан маҳкама бошланди
Англия ОАВ Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг навераси Ойсултон Назарбоевнинг қилмишлари юзасидан Лондон шаҳрида маҳкама бошлангани ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ойсултон Назарбоевнинг ноқонуний сайъ-ҳаракатини кўриб чиқиш учун маҳкаманинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Қозоғистон собиқ президентининг навераси гиёҳванд моддасидан фойдаланиш ва полиция ходими билан тўқнашгани айблови билан қўлга олинган.
Ойсултон назарбоев Қозоғистон парламентининг раиси Дареға Назарбоеванинг фарзандидир. Яқинда Англиянинг ҳарбий академиясини тўгатган.
Ҳозирда Ойсултон Назарбоев ҳибсга олинган ва айбловларни буйнига олгани йўқ.
Айтиш лозимки, яқинда Қазоғистон оммавий ахборот воситалари Лондон шаҳрида Ойсултоннинг ўз жонига қасд қилиши хабар тарқатган эди. Аммо бу хабар тасдиқланмаган.