Туркманистон президенти вафот этгани ҳақидаги бир-бирига қарама-қарши хабарлар
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов вафот этгани ҳақида бир-бирига зид хабарлар оммавий ахборот воситаларида ёритилмоқда.
Эрон телерадио кампаниясининг якшанба куни тарқатган хабарига кўра, форс тилидаги Спутник ахборот агентлиги шундай ёзди: " Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев Гурбангули Бердимуҳаммедов меҳнат таътилини ўтказаётган вақтида вафот этди,-деб эълон қилди."
Бу хабарга асосланиб Украинанинг 24 телеканали ҳам мазкур хабарни тасдиқлади.
Бироқ, Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчиси Шадурди Мереов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг вафот этгани ҳақидаги хабарни ёлғон деб эълон қилди.
Айтишларича, Бердимуҳаммедов ўтган 10 кун давомида омма кўз олдида кўрингани йўқ.