Ўзбекистон Тожикистонга қанча газ етказиб берган?
(last modified Thu, 05 Sep 2019 08:26:22 GMT )
сентябр 05, 2019 13:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Тожикистонга қанча газ етказиб берган?

Жорий йил бошидан буён Тожикистон Ўзбекистондан 9 миллион долларлик табиий газ олди, деб эълон этди, Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги.

Тожикистонниннг Иқтисодий ривожланиш вазирлигига кўра,шу йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистондан табиий газ етказиб беришнинг умумий ҳажми қарийб 71,8 миллион куб метрни ташкил этди.

Ушбу даврда Ўзбекистондан 9,8 миллион долларлик табиий газ импорт қилинган.

Ҳозирги кунда Тожикистонда ўзбек газининг истеъмолчилари асосан саноат корхоналари ҳисобланади.

«Газ етказиб бериш олти йилдан кўпроқ вақт давомида тўхтатиб қўйилганлиги сабабли, биз мамлакат ичидаги инфратузилмани тиклаш ва етказиб беришни босқичма-босқич кўпайтириш бўйича катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишимиз керак», - дея таъкидлаб ўтишган «Тожиктрансгаз» компаниясидан.

Ўтган йилнинг апрель ойи бошида олти йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон табиий гази Тожикистонга етказиб берила бошланди.