Жанубий Корея ТИВ раҳбари Сеул ва Нурсултон ўртасида ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади
Жанубий Корея ТИВ раҳбари Нурсултон шаҳрида Қозоғистон президенти билан учрашганида, икки мамлакат ўртасида иккитомонлама ва минтақавий муносабатларни янада ривожлантиришни таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Жанубий Корея ТИВ раҳбари хоним Kan Gian Hwa Нурсултон шаҳрида Қозоғистон президенти Kassym-Jomart Tokayev билан учрашганида, бу мамлакатга уюштирган сафарини ижобий баҳолаб, Сеул давлатини Нурсултон давлати билан ўзаро ҳамкорликларини янада юксалтиришга тайёр эканлигини маълум этди.
" Марказий Осиё ва Жанубий Корея" ўртасидаги ҳамкорликларнинг 12 -чи йиғилишда қатнашиш мақсадида Нурсултон шаҳрига келган Жанубий Корея ТИВ раҳбари Қозоғистон президенти Сеулга даъват қилди.
Қозоғистон президенти Kassym-Jomart Tokayev ҳам бу учрашувда икки мамлакат ўртасидаги технологик, иқтисодий, маданий ва инсонпарварлик соҳасидаги ҳамкорликларни юқори баҳолаб, Қозоғистон давлати Жанубий Корея билан турли соҳаларда ҳамкорликларини кенгайтиришга қизиқмоқда деб эълон этди.