Россия Тожикистонда С-300 мажмуасини жойлаштирди
октябр 27, 2019 12:37 Asia/Tashkent
Россия давлати Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида С-300 мажмуасини жойлаштирди
Кун. сайтига кўра, «Фаворит» мажмуаси Тожикистондаги Россия ҳарбий базасини ҳимоя қилади. Илгари С-300 мажмуаси Қозоғистонда бор эди.
Тожикистонга илк бор «Фаворит» С-300 зенит ракета мажмуаси жойлаштирилди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб РБК хабар берди. Иккинчи манба мажмуа Афғонистон билан чегарага жойлаштирилганини айтди.
«Бу Афғонистон билан чегарадаги биринчи «Фаворит» мажмуаси бўлади. Илгари С-300 мажмуаси фақатгина Қозоғистонда бор эди», — деди манба.
Унинг сўзларига кўра, С-300 Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасини ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилади.