Тожикистон чегара постига ҳужум қилган ИШИД гуруҳининг талафотлари
(last modified Thu, 07 Nov 2019 12:00:30 GMT )
ноябр 07, 2019 17:00 Asia/Tashkent
  • Тожикистон чегара постига ҳужум қилган ИШИД гуруҳининг талафотлари

ОАВ тарқатган хабарларга кӯра Тожикистоннинг чегара постига ҳужум қилган ИШИД террорчи гуруҳининг 15 аъзоси ҳукумат кучлари томонидан нобуд қилинди.

Тожикистон расмийларининг эълон қилишича, Ўзбекистон сарҳадларига яқин “Султонобод” чегара заставасига ҳужум “Ислом давлати” (ИД) гуруҳи қуроллилари томонида амалга оширилган. Қуролли ҳужумда бир чегарачи, бир полиция ходими ва 15 нафар ҳужумчи ўлдирилган.

Тожикистон расмийларига кўра, беш қуролли ҳужумчи қўлга олинган.

Тожикистон Чегара қўшинлари матбуот марказининг 6 ноябрда хабар беришича, қўлга олинганлар сўроқ қилингач, қуролли ҳужумчиларнинг ИД гуруҳи буйруғи билан 3 ноябрга ўтар кечаси Афғонистон шимоли-шарқидаги Кундуз вилоятининг Қалъаи Зол туманидан Тожикистон жанубидаги Қубодиён тумани ҳудудига сизиб кирганликлари маълум бўлган.

"Улар “Ишқобод” чегара назорат пунктини ўзларига муносиб жой деб танлаб, қуролли ҳужумга қўл урдилар",-- дейилади Тожикистон Чегара қўшинлари хабарида.

Сурия ва Ироқда ӯзларининг нопок  ниятларини амалга оширолмаган Америкалик мулозимлар Эрон ва Россия каби қудратли мамлакатларга зарба бериш учун ИШИД террорчи гуруҳининг қолдиқларини Марказий Осиё ва Кавказ жумҳуриятларига ӯтказишни режалаштирган.

Савол туғилади: Америка ва унинг шериклари ИШИД гуруҳининг террористларини бирор-бир ҳужжатсиз қандай қилиб минглаб километр нарига --Афғонистоннинг шимолий минтақаларига етказяпти?

Тадқиқотлардан маълум бӯлишича, бир неча вақтдан бери кӯплаб тирик қолган ашшадий жангари командирлар Ироқ ва Суриядан асосан Англияга тегишли кемалар билан Покистон портларига етказилиб, бу мамлакатдаги туристик йӯллар билан Афғонистоннинг шимолий минтақаларига ӯтказиб келинган.

Давлатлар  томонидан қӯллаб-қувватланувчи махсус дастурларсиз терорчиларни Ироқ ва Суриядан  МДХ мамлакатлари чегараларигача етказиш осон иш эмас, албатта. Айниқса,  жанг қилиш тажрибасига эга бӯлган минглаб террорчини бир минтақадан бошқасига ӯтказиш жаҳон жамоатчилигининг назаридан четда қолмайди. 

Шу тартибда террорчилар Шимолий Афғонистон, ундан эса мавриди билан Марказий Осиё республикаларига сизиб киришади.

Сиёсий ва хавфсизлик масалалари бӯйича россиялик таҳлилчи Вячеслав Некрасовнинг фикрича: 

"Сӯз фақат Толибон ва Исломий давлат тӯғрисида кетмайди. Балки ИШИД, "Жабҳатун нусра", "Ҳизбут таҳрир", "Ал Қоида", каби террорчи оқимларга тобеъ бӯлган 20 дан ортиқ гуруҳлар мавжуд. Аммо Афғонистонда умуман терроризмнинг илдизлари чет элликларга бориб тақалиши қизиқ ҳолат. Маълумки,  бу террорчи гуруҳлар фақатгина четдан келаётган молиявий кӯмаклар воситасида жон сақлаб,  фаолиятларини давом эттиришлари мумкин".

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ИШИД террорчи гуруҳининг 20 аъзоси томонидан Тожикистоннинг Ӯзбекистон билан чегара ҳудудига ҳужум уюштирилиши айрим мамлакатлар, жумладан Америка ва унинг маслакдошлари томонидан Марказий Осиё мамлакатларида нотинчликларни келтириб чиқариш ҳаракатларининг муқаддимасидир.

 

Ёрлиқ