Бишкекдаги портлаш: бир аёл ҳалок бўлди, етти нафар бола жароҳатланди
Қирғизистон пойтахти марказидаги кафеда учта кучли портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида 13 киши жароҳатланди. Бишкек марказидаги портлашда 13 киши жароҳатланди, улардан 7 нафар болалар, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
“Ёнғин вақтида фастфуд ходимаси воқеа жойида ҳалок бўлди. Жами 13 киши жароҳатланди, улардан 7 нафари болалар. Шифохонага 6 киши ётқизилди, қолганларга амбулатор ёрдам кўрсатилди. Шифохонанинг умумий жонлантириш бўлимига икки киши ётқизилди, ташхис: тананинг 25-30 фоиз куйиш, аҳволи оғир. Шифохонанинг куйиш бўлимига 3 киши тананинг 5-13 фоиз куйиши билан ётқизилди, аҳволи ўрта”, -дейилган хабарда.
Бугун, 8 ноябрь куни Чуй ва Эркин шох кўчаси кесишмасидаги кафе ёниб кетди. Гувоҳлар учта кучли портлаш юз бергани ҳақида айтишди. Милиция камида иккита портлаш ҳақида хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, газ балонлар портлаган. Ёнғин соат 14:00 да ўчирилди.