декабр 05, 2019 20:51 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда хавфсизлик чора -тадбирлар кучайтирилди

Маҳаллий ОАВ Туркманистоннинг турли минтақаларида, хавфсизлик чораларни кучайтирилганги ҳақида хабар тарқатишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, минтақа ОАВ-и  Туркманистоннинг темир йўл ва автобус бекатларида хавфсизлик чораларни янада кучайтирилганини маълум этдилар.

Мазкур хабарга биноан,  ноябрь ойининг охирларида  Туркманистон полицияси мамлакат фуқаролари паспортларини диққат билан текширишмоқда  ва ҳозиргача бу мавзу тафсилотларини ҳатто эълон этмаган.

Тарқатилган хабарларга асосан, шаҳар хиёбонларидла мусофир ташувчи автобуслар ҳам тўхтатилиб, текширилмоқда.

Аммо Ашхобод шаҳрида вазият тинч эканлиги ва шаҳар хиёбонларида полиция ходимлари сони оширилмагани айтилади. Бошқа шаҳар ва вилоятларида эса хавфсизлик чоралар кучайтирилган.

Ёрлиқ