Қозоғистонда ўнлаб эътирозчилар қўлга олинди
(last modified Tue, 17 Dec 2019 08:00:33 GMT )
декабр 17, 2019 13:00 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда ўнлаб эътирозчилар қўлга олинди

Қозоғистон ОАВ-и мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан Нурсултон ва Алмати шаҳарларидаги митингларда қатнашган ўнлаб нафар намойишчиларни қўлга олингани ҳақида хабар тарқатишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Қозоғистон ОАВ-и   президент яшайдиган Нурсултондаги  маҳал томон йўл олган  60 нафар эътирозчиларни кеча хавфсизлик кучлар томонидан қўлга олинганини хабар қилишди.

Шу ҳолда бугун  Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида  " Қозоғистон оён" ҳаракатининг юзлаб аъзолари эътирозли намойишлар ўтказишди.

Мазкур митинглар жараёнида ҳам Қозоғистон хавфизлик кучлари 40 нафар эътирозчини қўлга олишди.

 Эътирозчилар митинглар жараёнида, сўз эркнлиги,  Қозоғистонда Хитой нуфузи ва экспансиясини ортиб боришини олдини олиш, ҳозирги давлатни истеъфога чиқиши ва  Нурсултон Назарбоевсиз Қозоғистон каби шиорларини эълон этдилар.