Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро келиб чиқди
(last modified Fri, 10 Jan 2020 11:02:18 GMT )
Январ 10, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро келиб чиқди

9 январь куни соат 21:20 да Қирғизистон фуқаролари ҳеч қандай асоссиз Тожикистон фуқароси Зафар Аъзамовга ҳужум қилиб, унинг автомобили ойналарини синдириб ташлади.

Дарё сайтига кўра, 9 январда 10 январга ўтар кечаси тахминан соат 02:00 ларда қирғиз томони ҳавога қарата тартибсиз ўқ уза бошлаган. Ўқлар «Калашников» автомати ва ов милтиғидан битталаб отилган. «Ўқлар овози соат 02:30 ларда, иккала томоннинг ИИБ ва чегарачи хизмати вакиллари аралашганидан сўнг тинди. Тожикистон томонидан ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар йўқ», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат бўйича Қирғизистон давлат чегара хизмати томонидан билдирилган баёнотда келтирилишича, 10 январга ўтар кечаси соат 00:40 да Боткен туманидаги Жака-Орук ҳудудида номаълум шахслар Боткен шаҳри томон йўл олган Қирғизистон фуқаросига тегишли машинани тошбўрон қилиб, Тожикистон ҳудудига яширинган.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот оганларининг маълумотларига кўра машина ичида бўлган фуқаролар жароҳат олган. Машинанинг орқа ва ён ойналари синган.

Таъкидлашича, содир бўлган воқеадан бир соатлар ўтиб, Тожикистон фуқаролари Боткендан Кўктош қишлоғига йўл олган бошқа бир Қирғизистон фуқаросининг машинасини тошбўрон қилган. Натижада автомашинанинг олд ойнаси синган.

«Соат тахминан 02:40 да Тожикистон фуқаролари Дахмадаги Қирғизистон фуқаросининг уйига тошлар ёғдирди. Ҳуқуқ-тартибот оганлари вакиллари билан Қирғизистон фуқаросининг уйи томон йўл олган чегарачилар Тожикистон томонидан кичик калибрли ов милтиғидан ўққа тутилди», — дейилади Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабарида.