Тожикистон ва Қирғизистон президентлари чегарадаги можаролар масаласини муҳокама қилишди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i49607-Тожикистон_ва_Қирғизистон_президентлари_чегарадаги_можаролар_масаласини_муҳокама_қилишди
Тожикистон ва Қиғизистон президентлари телефон орқали суҳбатида икки мамлакат черасида келиб чиққан низолар ва можаролар юзасидан фикр алмашишди.
(last modified 2020-01-12T12:06:56+00:00 )
Январ 12, 2020 17:06 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон президентлари чегарадаги можаролар масаласини муҳокама қилишди

Тожикистон ва Қиғизистон президентлари телефон орқали суҳбатида икки мамлакат черасида келиб чиққан низолар ва можаролар юзасидан фикр алмашишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков телефон орқали кечанги суҳбатида  чегара масалаарига ечим топиш учун музокаралар жараёнини давом эттиришни таъкидлашди.

Томонлар шунингдек,  чегара минтақалардаги вазиятни кескинлашишини олдини олиш мақсадида келиша олишди.

Эслатиб ўтамиз,  9 янарь куни Тожикисонгнинг Суғд ва Қирғизистонниг Бодкен вилоятлари чегара минтақасида яна низолар келиб чиққанди.

Тўқнашувлар ортидан икки мамлакат масъуллари  бир- бирини можароларда айблашга уриндилар.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида 971 километр қўшма чегаралар мавжуд ва ундан 519 километри ҳалигача белгилангани йўқ.