Туркманистон коронавирус туфайли Ўзбекистон билан чегара пунтктларини вақтинчалик ёпиб қўйди
(last modified Sat, 01 Feb 2020 07:59:24 GMT )
феврал 01, 2020 12:59 Asia/Tashkent
  • Туркманистон коронавирус туфайли Ўзбекистон билан чегара пунтктларини вақтинчалик ёпиб қўйди

Туркманистон 31 январдан бошлаб Ўзбекистон билан чегарада жойлашган «Шовот» ва «Фарап» назорат-ўтказиш пунктларини ёпган.

Дарё сайтигат кўра,  бу Хитойда тарқалган янги турдаги коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида амалга оширилган.

Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси эса ўтказиш пунктлари одатдаги режимда ишлаётганини маълум қилган.

Таъкидланишича, январь ойининг сўнгги кунларида назорат-ўтказиш пунктлари очиқ бўлса-да, Ўзбекистон санитар назоратни кучайтирган ва чегарани фақат тиббиёт ниқобларини таққан ҳолда кесиб ўтишга рухсат берган. Акс ҳолда фуқаролар ортига қайтариб юборилган.

Тошҳовуздаги манбаларнинг маълум қилишича, янги талаблар сабаб Туркманистон томонидаги маҳаллий аҳоли ўзлари учун бизнесни ҳам бошлаб юборган: Туркманистон назорат-ўтказиш пунктлари олдида ниқоблар 3 манатдан сотилмоқда. Шаҳар дорихоналарида эса 3 дона тиббиёт ниқоби 2 манат туради.

Тошҳовуз ва Тукманободда вируснинг олдини олиш бўйича алоҳида чоралар кўрилмаган. Мактабларга ўқувчилар ва ўқитувчилар ўз хоҳиши билан ниқобда келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келгани ҳақидаги гап-сўзларни инкор этганди.