Помпео Қозоғистонга сафар қилди
феврал 02, 2020 12:15 Asia/Tashkent
АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео Қозоғистонга келди.
Майк Помпео бугун Қозоғистонлик касбдоши Мухтар Тлеуберди билан учрашиши кутилмоқда. Томонлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик ҳамда бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилади.
Майк Помпео Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
АҚШ давлат котиби 2 февраль куни Тошкентга келади. Шунингдек 3 февраль куни «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида қатнашиши айтилади.
Ёрлиқ