30 йилда собиқ СССРнинг фақат мусулмон республикалари аҳолиси кўпайган
(last modified Mon, 24 Feb 2020 09:24:33 GMT )
феврал 24, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • 30 йилда собиқ СССРнинг фақат мусулмон республикалари аҳолиси кўпайган

Сўнгги 30 йил ичида собиқ СССР республикаларининг аҳолиси атиги 10 миллион кишига кўпайгани айтилади.

"1989 йилда собиқ Иттифоқ ҳудуди аҳолиси 286 млн., 2019 йилда эса 296 млн. кишини ташкил этган, яъни 10 млн.га кўпайган", - дейилган Спутник хабарда. 

Аҳолиси энг кўп миқдорда камайган республикалар бу - Украина (-18%), Молдова (-38%), Грузия (-31%)  ва Латвия(-28%) бўлиб чиқди. Аҳоли сони ўсиши бўйича эса мутлақ чемпион Ўзбекистон(+67,1%) +14 млн., иккинчи ўринда Тожикистон (+78,6%) +4 млн., учинчи ўринта Туркманистон (+65,6%) +2,2 млн. киши. 

Эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги 30 йил ичида собиқ СССРнинг фақат мусулмон республикалари аҳолиси ўсган. Европа қисмида жойлашган республикалар аҳолиси камайиши кузатилган.  

Россия аҳолиси сони деярли ўзгармаган (-0,4%). Бунда албатта собиқ Иттифоқ республикаларидан кўчиб келганлар ва янги қўшилган Қрим аҳолисини ҳам ҳисобга олиш керак.