Тожикистон ТИВ-и АҚШнинг инсон ҳуқуқлари хусусидаги ҳисоботини танқид қилди
(last modified Sun, 15 Mar 2020 08:24:45 GMT )
март 15, 2020 13:24 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ТИВ-и АҚШнинг инсон ҳуқуқлари хусусидаги ҳисоботини танқид қилди

Тожикистон ТИВ-и АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг Тожикистондаги инсон ҳукқуқлари вазияти хусусидаги сўнгги ҳисоботни қаттиқ танқид қилиб, бу ҳисоботни ҳаққиқатдан йироқ эканлиги ва ва сиёсийлаштирилгани таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Тожикистон ТИВ-и тарқатган баёниясида,  АҚШ томонидан Тожикистоннинг инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги ҳисоботи  мустақил бир мамлакат ички ишларида аралашишдан ташқари, барча мамлакатлар ички ва ташқи сиёсатларига таъсир ўтказиш мақсадида тайёрланган ва Халқаро ҳуқуқ меъёрларига зиддир деб келтирди.

Тожикистон ТИВ ўз баёнияси давомида, келтирилишча,  бу ҳисобот БМТга аъзо мамлакатлар ички ишларида аралашишдан воз кечиш хусусидаги бу ташкилот уставини бузишдир.

Эслатиб ўтамиз,  АҚШ ТИВ дунёдаги инсон ҳуқуқлари хуусидаги янги ҳисоботида, Тожикистон ҳукуматини  авторитар ва диктаторик бир тузум эканлиги ҳамда бу мамлакат масъуллари қамоқхоналарни ўзбошимчалик равишда инсонларни қатл этиш ва қийноққа солиш  маконига айлантиргани иддао қилинган.

 Тожикистонга қарши АҚШ ТИВ ҳисоботида шунингдек Тожикистонда инсонларнинг хусусий ҳаётига аралашишлар, суд тизимдаги муаммолар,  интернет сайтлардаги чекловлар, диний эркинликларни бузиш ва порахўрлик мавжудлиги иддао қилинган.

,