Қозоғистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 37 кишига етди
Қозоғистонда Россия фуқаросини коронавирусга чалингани аниқланади
Россиялик 15 мартда Москвадан Қозоғистонга келган. Айни вақтда у карантинда бўлиб турибди, соғлиғи қониқарли аҳволда.
Шудай қилиб, Қозоғистонда касалланганлар сони 37 тага етди. Уларнинг 18 нафари Нур-Султонда, 19 нафари Олмаотада аниқланган. Ҳукумат коронавируснинг тарқалишини олиш мақсадида ҳар икки шаҳарда карантин жорий этишга қарор қилди. 19 мартдан бошлаб улар фуқаролар шаҳардан шаҳарга чиқиш ҳаракати ва жамоат транспорти ишини чекланади, савдо марказлари ва ноозиқ-овқат дўконлари фаолияти тўхтатилади.
Бундан аввал мамлакатда оммавий тадбирлар бекор этилганди, мактаб ўқувчилари таътил эълон қилинди, давлат органларига хорижга хизмат сафарига чиқиш манъ этилди.
Мамлакатда коронавирус тарқалиши муносабати билан 16 мартдан 15 апрелга қадар фавқулодда ҳолат тартиби жорий қилинган.