Қозоғистонда 100 шифокорда коронавирус инфекцияси аниқланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i51653-Қозоғистонда_100_шифокорда_коронавирус_инфекцияси_аниқланди
Қозоғистонда 100 нафар шифокорни коронавирусга мубтало бўлиши ортидан бу хусусида ўрганишлар бошланган.
(last modified 2020-04-16T09:56:44+00:00 )
апрел 16, 2020 12:30 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда 100 шифокорда коронавирус инфекцияси аниқланди

Қозоғистонда 100 нафар шифокорни коронавирусга мубтало бўлиши ортидан бу хусусида ўрганишлар бошланган.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,кеча Алмати шаҳрининг соғлиқни сақлаш марказининг етакчиси  Ойзат Молдогасимова шифокорлар гигиена қонунарига риоя этмаган деб қўшимча қилди.

 Қозоғистон соғлиқни сақлаш етакчи шифокорнинг ушбу сўзлари  унга қарши тиббиёт ҳодимларининг  эътирозарига сабаб бўлган ва улар бу шифокорни туҳмат қилишда айблаб унинг устидан шикоят қилишга тайёр эканлигини маълум этган.

Мазкур хабарга асосан,  Қозоғистон шифокорлари  гигиена қоидаларига риоя қилиб келаётгани таъкидлашмоқда.

Эндиликда Қозоғистонда коронавиурсга мубтало бўлганлар сони 1 минг 331 нафарга етиб улардан 16 нафари вафот этган.