Тожикистондаги хитойлик ишчилар иш ташлаш эълон қилишди
(last modified Sat, 23 May 2020 09:24:09 GMT )
май 23, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • Тожикистондаги хитойлик ишчилар иш ташлаш эълон қилишди

Тожикистон-Хиой кон қазиш компанияси ишчилари норозилик билдириб иш ташлаш эълон қилишган.

Тожикистоннинг Азия плюс ахборот сайтининг хабар қилишича, тожик полицияси  иш ташлаган хитойликларни тарқатиб  юбориш учун ҳавога ўқ узган.

 Тожикстоннинг иккинчи энг буюк шаҳри-Хужанд шаҳрининг 90 километрлигидаги Зарнисор шаҳрида ишлайдигагн 60 га яқин хитойлик ишчилар  тош ва таёқлар билан компания биносигаҳужум уюштирган.

Хитойлик ишчилар  Хитойдан Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамлар олиб келинган самолёт билан ўз ватанига қайтмоқчи бўлганида  улар рухсат олмагани туфайли   самолётга киритилмаган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги эса хитойлик ишчилар ойлик-маошларини 8 ойдан бери  берилмагани туфайли ўз ватанига қайтиш қарорига келганини маълум этган.