Қозоғистон ва Қирғизистон барча чегара пунктларини очишга келишиб олишди
(last modified Thu, 11 Jun 2020 11:51:06 GMT )
июн 11, 2020 16:51 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Қирғизистон барча чегара пунктларини очишга келишиб олишди

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қирғизистон Бош вазири Мухаммедқали Абилгазиев билан телефон орқали сўзлашди, деб хабар беради Kazinform.

Суҳбат давомида Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктларини очиш ва икки мамлакат ўртасида тўсиқларсиз юк ташишни таъминлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Томонлар, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ва аҳолини COVID-19дан ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ёрлиқ